Дунё янгиликлари

Қатарда иссиққа қарши курашишнинг антиқа йўли ўйлаб топилди

Қатарнинг жамоат ишларини ўтказиш бошқармаси пойтахт Доҳа кўчаларини кўк рангга бўяш бўйича лойиҳани ишга туширди. Япон компанияси билан бирга ўтказилаётган тажриба йўлларни совитишга ёрдам бериши керак.

“Қора рангдаги асфалтнинг ҳарорати ҳаво ҳароратидан 20 даража иссиқ бўлади, чунки қора ранг иссиқни ўзига тортиб, уни қайтаради. Шу сабабли асфалт ҳароратини 15-20 даражага пасайтириш учун баъзи кўчаларни кўк рангга бўяшга қарор қилинди”, деб муҳандис Саъд ал-Дўсарий айтган сўзларни келтирган “Ар-Райя” нашри.

Биринчи бўлиб Абдуллоҳ бин Жасим номидаги кўчани бўяшга қарор қилинган. Бу кўчада Доҳанинг энг диққатга сазовор жойларидан бири – қадимги Сук ал-Вақиф бозори жойлашган. Бу кўчада деярли дарахтлар йўқ бўлиб, ёзда ҳаво ҳарорати 50 даражагача кўтарилади.

Муҳандиснинг қўшимча қилишича, кўк рангга бўялган кўчаларда ҳарорат ўзгариши ортидан 1,5 йил кузатув олиб борилади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

2163 марта ўқилди
Мавзулар

Янгиликлар

Top