Дунё янгиликлари

Фаластин бош судяси Ал Ақсодан айрим Мусҳафларни олишга қарор берди

IQNA нашрининг маълум қилишича, Фаластин миллий маъмурияти раҳбарининг дин ва исломий алоқалар бўйича маслаҳатчиси Махмуд ал Хебаш Ал Ақсо масжидида сақаланаётган ва чоп этиш вақтида айрим имловий хатоликларга йўл қўйилган Қуръон нусхасини масжиддан олиш ҳақида қарор қилди.

Ғазо минтақасидаги "Мансур" нашриёти томонидан чоп этилган Ал Ақсо масжиди Мусҳафида айрим жузларнинг қўшилиб кетиши ҳолатлари кузатилган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

1886 марта ўқилди

Янгиликлар

Top