Дунё янгиликлари

Ярим миллионга яқин ҳожи Саудия Арабистонидан қайтди

Саудия Арабистони ҳаж амалини адо этган ярим миллионга яқин зиёратчи мамлакатни тарк этганини маълум қилди. Бу ҳақда Азон интернет нашри хабар берди.

Паспорт идорасининг билдиришича, қиролликнинг денгиз, ҳаво ва қуруқлик чегараларидан ўтган зиёратчилар сони сешанба куни эрталаб ҳолатига кўра 439 383 кишига етган. Хусусан, ҳаво йўли орқали 370 796, қуруқлик орқали 62 556, денгиз портлари орқали эса 6 031 зиёратчи чиқиб кетган.

Саудия Арабистони Статистика бош бошқармаси маълумотига қараганда, бу йил зиёратчилар сони 2 миллион 489 минг 406 нафарни ташкил этди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

1866 марта ўқилди

Янгиликлар

Top