Дунё янгиликлари

Туркия, Покистон ва Малайзия ҳамкорлигида исломий телеканал ташкил этилади

Туркия, Покистон ва Малайзия исломфобия кўринишларига қарши курашиш учун инглиз тилида фаолият кўрсатадиган телеканал ташкил этишга келишиб олди. Бу ҳақда Покистон бош вазири Имрон Хон маълум қилди.

“Анадолу” агентлигига кўра, ушбу қарор Имрон Хон, Ражаб Тоййиб Эрдоған ва Маҳатхир Муҳаммаднинг Нью-Йоркдаги учрашувида қабул (https://azon.uz/content/views/islomofobiyaga-qarshi-kurashadigan-telek) қилинган.

Телеканал Ислом дунёси дуч келаётган тўсқинликларга ва дунёда Исломнинг нотўғри қабул қилинишига қарши кураш олиб боради.

“Турли мамлакатларнинг аҳолиси Ислом ҳақида тўғри маълумотни олади. Шу орқали радикалларни аргументлардан маҳрум қиламиз ва исломофобия туфайли юз бераётган жиноятларни камайтирамиз. Телеканалда Ислом ва унинг тарихи ҳақида бадиий фильмлар ва сериаллар намойиш этилади”, – деди Имрон Хон.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

2318 марта ўқилди

Янгиликлар

Top