Дунё янгиликлари

Ҳинд океанидаги энг қадимги масжид реставрация қилинади

Майотта оролидаги 1538 йилда бунёд этилган масжид Франциядаги энг қадимгиси ҳисобланади. Вақт ўтиши билан шифти бузилиб, томидан чакки ўтар, деворда ёриқларни кўриш мумкин эди.

France 24 агентлиги хабарига кўра, яқинда масжиднинг узоқ кутилган реставрацияси бошланди. Масжидни таъмирлашга тахминан икки миллион евро ажратилган бўлиб, бу маблағлар Цингони шаҳри ва Франция бюджетидан олинади. Ишлар 2020 йилнинг охиригача якунланиши кутилмоқда.

Бу оролнинг 97% аҳолиси мусулмонлар бўлиб, бу масжид Франциянинг энг қадимни масжиди ҳисобланиб, 2016 йилдан бошлаб тарихий ёдгорлик сифатида давлат муҳофазасига олинган.

Майотта Комор ороллари таркибига киради ва Ҳинд океанидаги Мозамбик бўғозида жойлашган. У шимоли-ғарбий Мадагаскар ва шимоли-шарқий Мозамбик ўртасида жойлашган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

2114 марта ўқилди

Янгиликлар

Top