Дунё янгиликлари

Аёл киши биринчи марта Британия Мусулмонлар Кенгаши раҳбари этиб сайланди

Аёл киши биринчи марта Британия мусулмонлар кенгаши бош котиби этиб сайланди.
29 яшар Глазго шаҳридаги нотижорат фаолияти бўйича маслаҳатчи Зара Муҳаммад якшанба кунги сайловлардан сўнг Британиянинг асосий мусулмон ташкилотига бош котиби этиб тайинланди. The Guardian маълумотларига кўра, Заранинг рақиби имом ва ўқитувчи Ажмал Масрур бўлган.
"Бош котиб лавозимига биринчи аёл сифатида сайланиш – бу шараф ва умид қиламанки, у кўпроқ аёллар ва ёшларни етакчилик ролларини ўзларига олишга илҳомлантиради", – дейди Зара.
"Мен жамоатимиздаги анъанавий раҳбардан жуда фарқ қиламан".
Мусулмон бўлмиш Лондон мэри Содиқ Хон ёш аёлни сайлангани билан табриклаб, воқеани "ажойиб янгилик"деб атади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

1386 марта ўқилди

Янгиликлар

Top