Дунё янгиликлари

Тожикистон Суриядан фуқароларини олиб чиқади

Тожикистон ҳукумати Суриядаги қочқинлар лагерларидаги мамлакат фуқароларини қайтаришни режалаштирмоқда. Ушбу рўйхатга 260 нафар киши киритилган.
Sputnik маълумотларига кўра, бу ҳақда Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин Душанбедаги матбуот анжуманида маълум қилди.

Вазир ҳозирда Тожикистон фуқаролари қурд тузилмалари назорати остидаги ҳудудда жойлашган "Ал-ҳавз" ва "Ар-Равз" лагерларида эканини таъкидлади.

Сирожиддин Муҳриддин аввалроқ тожикистонликларни Сурия лагерларидан қайтариш масаласи расмий Дамашқ ва халқаро ташкилотлар билан муҳокама қилинганини қайд этган эди.

"Қайтиш масаласи пандемия билан боғлиқ эпидемиологик вазият ва бу лагерлар жойлашган ҳудуддаги хавфсизликка боғлиқ", – дейди вазир.

Ушбу фуқароларнинг аксарияти аёл ва болалар эканини таъкидлади.

Маълумот учун, БМТ экспертлари 57 мамлакат, жумладан, Тожикистонга мурожаат қилиб, Суриядан қочқинларни қайтаришга чақирган эди.

Мутахассисларнинг айтишича, ҳозирда Сурия лагерларида 64 мингдан ортиқ одам бор.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

1533 марта ўқилди

Янгиликлар

Top