Дунё янгиликлари

“Oскар” танловига илк мусулмон актёр номзоди қўйилди

Тарихда биринчи марта мусулмон актёр Академия мукофотига номзод қилиб кўрсатилган. Ризвон Аҳмад “Энг яхши актёр” номициясига даъвогарлик қилмоқда. У "Металл овози" фильмида бош ролни ижро этган. Чедвик Боузман, Энтони Хопкинс, Гари Олдман ва Стивен Ён бу номинацияда у билан кураш олиб боришади.

Ризвон Аҳмад Буюк Британияда туғилиб ўсган. Унинг ота-боболари Покистон Ҳиндистондан ажралганидан кейин Англияга кўчиб ўтишди.

Islam.ru маълумотларниа кўра, актёр кўпинча ўзининг мусулмон келиб чиқишини таъкидлайди ва кўпинча ислом дунёсининг долзарб масалалари – қочқинлар, исломофобия ва замонавий кинодаги мусулмонлар образи ҳақида ўз фикрларини билдиради.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

1660 марта ўқилди

Янгиликлар

Top