Дунё янгиликлари

Саудия Арабистони Индонезияга 100 тонна хурмо ва 10 000 нусха Қуръон карим ҳадя қилди

Индонезия дин вазирлиги Саудия ҳукуматидан 100 тонна хурмо ва 10 000 нусха Қуръон олди, дея хабар берди Kompas нашри.

Islam.ru маълумотларига кўра, ҳадя қилинган хурмолар жамоат ташкилотлари, масжидлар ва намозхонларга тарқатилади.

Эслатиб ўтамиз, Индонезия энг кўп мусулмон бўлган мамлакат сифатида Саудия Арабистони билан жуда яқин алоқаларга эга.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

1387 марта ўқилди

Янгиликлар

Top