Дунё янгиликлари

Халқаро экспертлар зиёрат туризмига оид тажрибаларни муҳокама қилди

Олий Мажлис Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси Туризм ва спорт вазирлиги билан биргаликда «Зиёрат туризмини ривожлантиришнинг долзарб масалалари» мавзусида халқаро давра суҳбати ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.

Парламент юқори палатаси маълум қилишича, давра суҳбатида иштирокчиларга Ўзбекистонда туризм соҳасини ривожлантиришнинг қонунчилик ва институционал асослари, юртимизда зиёрат туризмини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар бўйича маълумот берилди.

Ўзбекистонни Ислом цивилизация маркази сифатида тарғиб қилишнинг аҳамияти, зиёрат туризмини ташкил этишда логистика масалалари ва янги йўналишлар ҳамда COVID-19 пандемияси даврида туризм соҳасида фаолият юритиш шартлари каби мавзуларда тақдимотлар ўтказилди./

2021 йилда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ташкил этадиган тадбирлар, Мир Араб мадрасаси ташкил этилганлигининг 500 йиллигига бағишланган халқаро анжуманга тайёргарлик, Термизий уламоларнинг ислом тамаддуни ва жаҳон цивилизациясига қўшган ҳиссасига оид анжуманга тайёргарлик ишлари тадбир иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди.

Халқаро форум доирасида Франция, Малайзия, Россия, Озарбайжон каби хорижий мамлакатлар мутахассислари ҳам сўзга чиқиб, хориж тажрибаси ҳамда Ўзбекистонда зиёрат туризмини ривожлантиришга оид фикрларини билан ўртоқлашди.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

1339 марта ўқилди

Янгиликлар

Top