Дунё янгиликлари

Қозон шаҳрида мусулмон маданияти кўргазмаси ўтказилади

Шу йил 3-7 июнь кунлари Татаристон республикаси пойтахти Қозон шаҳридаги Қозон ярмаркаси ҳудудида “Ислом нури – Луч ислама” мусулмон маданияти кўргазмаси бўлиб ўтади.

Ушбу тадбир миллатлараро ва динлараро муносабатларни уйғунлаштириш, Ислом динини қабул қиладиган халқларнинг маданиятини ривожлантириш, шаҳар аҳолиси ва меҳмонларини мусулмон маданияти ва урф-одатлари билан таништириш ва ёш авлод билан мулоқотни қўллаб-қувватлашга қаратилган.
Мазкур маданий тадбир бир нечта экспозицияларни бирлаштиради: маънавий-маърифий йўналиш, “Мусулмон модаси”, “Ҳалол” стандартларига мувофиқ маҳсулотлар, “Ҳунармандлар шаҳри” бадиий ва халқ ҳунармандчилиги, “Шарқона пичоқ” ҳарбий ва совуқ қуроллари шулар жумласидандир.

Шунингдек, кўргазма доирасида анжуман ва давра суҳбатлари ўтказилади, унда таниқли маърузачилар нафақат исломий тадбиркорлик соҳасидаги долзарб масалаларни, балки уларнинг маънавий-маърифий мазмуни, мазмунли учрашув ва суҳбатлар, Қуръони карим суралари тиловати, ижодкор ва ҳунарманд усталар дарслари, ҳунармандларнинг чиқишлари, совуқ қуроллар билан жанг қилиш санъати вакиллари чиқиши, мусулмонларнинг гастрономик фестивали ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

 

ЎМИ Халқаро алоқалар бўлими

1452 марта ўқилди

Янгиликлар

Top