Дунё янгиликлари

Чеченистонда қадимий масжид қайта тикланди

Чеченистонда кенг кўламли реконструкциядан сўнг 100 га яқин ўрта асрларга оид архитектура объектларидан иборат Шарой тарихий-меъморий мажмуаси очилди, унда 25 та турар-жой ва 7 та жанговар минора, шунингдек, 300 нафар намозхонга мўлжалланган масжид қайта тикланди. Islam.ru хабар беришича, бу ҳақда минтақа ва ҳукумат раҳбари матбуот хизматида хабар берилди.

2019 йилдан бошлаб реконструкция ишлари амалга оширилди. Бу вақт мобайнида зикр этилган минора ва масжид асл ҳолида — эски тошларнинг сақланиб қолган пойдеворларида қайта тикланди.

Мажмуа чечен халқи учун катта аҳамиятга эга. Бу қачонлардир муҳим йўллар чорраҳасида ва стратегик аҳамиятга эга тепалик устида жойлашган қалъа бўлган эди ва ҳозир у маданий мерос объекти ҳисобланади.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

1437 марта ўқилди

Янгиликлар

Top