Дунё янгиликлари

Ноёб эко-масжид нуфузли Стирлинг мукофоти рўйхатига киритилди

Тасаввурни лол қолдирадиган масжид Буюк Британиядаги энг нуфузли меъморий мукофотлардан бирини олиши мумкин. 2021 йилда Кембриж шаҳрининг мусулмонлар масжиди Британия меъморлари Қироллик институти Стирлинг мукофотининг рўйхатига киритилди.

Islam.ru хабар беришича, ноёб эко-масжид 2019 йилда очилган. 10 000 нафарга яқин киши ва турли ташкилотлар ушбу лойиҳанинг ҳомийи бўлиб, Туркия ва Қатар масжид қурилишига ўз ҳиссасини қўшди.

Масжиднинг ички қисмида шифтнинг геометрик нақшлари аро улардан нур таратувчи кўплаб ёғоч устунлар ҳаёлни ҳайратга солади. Масжидни сарв боғи ўраб туради, масжид томидан ёмғир сувлари уни суғориш учун ишлатилади, қуёш панеллари бинони энергия билан таъминлайди. Шундай қилиб, масжид табиатни зарарли чиқинди билан ифлосламасликка ҳаракат қилади.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

1072 марта ўқилди

Янгиликлар

Top