Дунё янгиликлари

Қуръонда зикр этилган ўсимликлар экилган боғ очилди

Покистон президенти Ориф Алви Карачида ислом боғига эга “Жинна” шаҳар боғини очиб берди. Карачи Ислом боғида Қуръонда зикр қилинган 22 ўсимлик мавжуд. Улар орасида анжир, анор, зайтун, маккажўхори, саримсоқ, пиёз, ясмиқ, буғдой, занжабил, қовоқ, тарвуз, тамаринд, сидр, узум, банан, бодринг ва райҳон бор.

Бундан ташқари, Покистоннинг турли ҳудудларига тегишли боғда 42 хил турдаги мевали ўсимликларни кўриш мумкин. Буларга гуава, чику, шарифа, хурмо, манго, жамун, тут, азуре, папайя, анор, фалса ва бошқалар киради.

Ижтимоий хизматлар жамоат бирлашмаси президенти Шавкат Омерининг айтишича, шаҳар паркига 5 мингга яқин дарахт экилган.

Покистон президенти манфаатдор томонларни, жумладан, фуқаролик жамияти ва ноҳукумат ташкилотларни атроф-муҳитнинг ифлосланиши муаммосига қарши самарали курашиш учун Карачидаги ўрмон қопламини кўпайтириш бўйича ҳамкорлик қилишга чақирди.

 

ЎМИ Халқаро алоқалар бўлими

1443 марта ўқилди

Янгиликлар

Top