Дунё янгиликлари

Доғистон ва Шимолий Кавказ мусулмонлари ҳам умрага боради

Доғистон ва Шимолий Кавказнинг бошқа минтақаларидан келган зиёратчилар пандемия даврида биринчи марта Махачқалъадан Жиддага (Саудия Арабистони) тўғридан-тўғри рейсда 15 декабрдан умра сафарига бориши мумкин бўлади. Бу ҳақда “Марва-Тур” ҳаж компанияси бош директори Булат Қурбонов “ТАСС” матбуот ваколатига берган суҳбатида маълум қилди.

“Саудия Арабистони баъзи чекловларни олиб ташлагач, биз томондан тан олинган вакциналардан бири билан эмланганлик сертификатига эга бўлган зиёратчилардан кўплаб сўровлар тушмоқда. Булар Туркия, БААга борган шахслардир ёки МДҲ давлатлари ва биз бундай зиёратчилардан кўп сонли гуруҳларни тузиб, Жиддага мунтазам рейсни қайта йўлга қўйишимиз мумкинлигини англадик. Биринчи рейснинг “Ютейр” авиакомпанияси орқали шу йил 15 декабрига белгиланган, деди Булат Курбанов.

Унинг фикрига кўра, ҳозир Жиддага ҳар икки ҳафтада рейслар амалга оширилиши режа қилинмоқда. Бироқ Саудия Арабистонида Россия вакциналаридан бири тан олинса, рейснинг ҳар ҳафтада йўлга қўйилиши кўзда тутилган. Умид қиламизки, йил охиригача ёки келгуси йил бошида Россия вакцинасининг Саудия Арабистони Подшоҳлиги томонидан тан олиниши ҳақидаги хушхабарни оламиз”, дея ёзади агентлик манбаси.

 

ЎМИ Халқаро алоқалар бўлими

1386 марта ўқилди

Янгиликлар

Top