Дунё янгиликлари

Истанбулда ҳалол маҳсулотлар кўргазмаси ўтказилади

VII Бутунжаҳон ҳалол саммити ва Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИКТ) VIII Halal Expo кўргазмаси 25-28 ноябрь кунлари Истанбулда бўлиб ўтади. Тадбир Ислом савдосини ривожлантириш маркази (ICDT) ва Ислом мамлакатлари стандартлаштириш ва метрология институти (SMIIC) томонидан ташкил этилади.
Туркия ҳалол аккредитация агентлиги (Halal Accreditation Agency, HAK) га таянган ҳолда Анадолу агентлиги маълумотларига кўра Halal Expo кўргазмаси ҳалол маҳсулотлар соҳасида энг йирик воқеа ҳисобланади.
Тадбир ҳалол сертификатга эга маҳсулотлар савдоси ҳажмини ошириш, янги бозорларга чиқишни таъминлаш ва ушбу соҳадаги тенденцияларни яқиндан кузатиш мақсадида ташкил этилмоқда.
Бу йил Halal Expo кўргазмаси Истанбул Конгресс марказида "Янги даврнинг янги нормалари: ҳалол маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва истеъмол қилишнинг ўзаро боғлиқлиги" шиори остида ўтказилади.
Истанбулдаги ҳалол маҳсулотлар кўргазмасида 25 дан ортиқ мамлакат ўз маҳсулотини тақдим этади.
Islam.ru хабарига кўра, VII Бутунжаҳон ҳалол саммити кўргазма билан параллель равишда бўлиб ўтади. Тадбир SMIIC, Туркия савдо вазирлиги ва HAK ҳамда манфаатдор ташкилот ва муассасалар томонидан ташкил этилмоқда. Тадбирни онлайн режимда кузатиб туриш мумкин.
Саммитдан кўзланган мақсад - ИҲТга аъзо мамлакатлар ўртасида ҳамжиҳатлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш, шунингдек, ҳалол сектор ҳақида хабардорликни ошириш ва ташкилотга аъзо бўлмаган давлатлар билан алоқаларни мустаҳкамлашдан иборат.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

1457 марта ўқилди

Янгиликлар

Top