Дунё янгиликлари

Токио университети ўқитувчиси Исломни қабул қилди

Япониядан келган тилшунос Юто Хишияма татар тилини ўрганаётган бир пайтда ислом динини қабул қилди.

"Татар дўпписини кийиб, татарлар қурган масжидда исломни қабул қилдим", - деб ёзади у ўзининг Инстаграмдаги саҳифасида.

2014 йилда Юто Қозон шаҳрида бўлиб ўтган татар тили ва адабиёти бўйича II Халқаро олимпиада ғолиби бўлди. Кейин Татаристон Президенти Рустам Миннихонов қўлидан мукофот - Қозон федерал университети магистратурасида ўқиш сертификатини олди, у ерда татар тилини ўрганишни давом эттирди.

IslamNews хабарига кўра, олимпиадага қадар ёш йигит китоб ва Интернет ёрдамида Японияда татар тилини мустақил равишда ўрганган, радио тинглаган ва тaтар оммавий ахборот воситаларини ўқиган. Шу вақтда, у икки ярим йил давомида тилни ўрганаётган эди. Татар тилидан ташқари, Юто турк тилини ҳам билади. Қозонда яшаб туриб, бошқирд тилини ҳам ўзлаштирди.

Ўтган йили ёш олим Токио чет тиллар университетида туркий тиллардан дарс бера бошлади.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

1126 марта ўқилди

Янгиликлар

Top