Дунё янгиликлари

Мисрда V халқаро Қуръон ва нашид мусобақаси ўтказилади

Мисрнинг Порт-Саид шаҳрида V Халқаро Қуръони карим ва нашид айтиш бўйича мусобақа 18 февраль куни бошланади. Унга Миср Араб Республикаси Бош вазири Мустофо Мадбули раҳбарлик қилади.

Эрондаги “Иқна” Қуръон сайти “Достор” сайти хабарига таяниб берган маълумотига кўра, унда 66 араб, Африка, Европа давлатлари ҳамда АҚШ ва Канада вакиллари иштирок этади. .

Танлов давомида учта нуфузли ислом арбоби танлаб олинади. Мусобақа ижрочи директори Адил Масилаҳий: “Иштирокчилар тўрт йўналиш бўйича беллашади. “Қорилар учун икки йўналиш: Қуръонни тўлиқ ёддан ўқиб бериш ва Қуръонни тажвид қоидаси асосида чиройли тиловат қилиш”, “Қория аёл-қизлар учун Қуръони каримни ёддан ўқиб бериш”, 4-йўналишда “нашид” ва диний мадҳия шеърлар айтиш. Мазкур мусобақа доирасида масжид имом-хатиблари танловини ҳам ўтказиш режалаштирилган”, деди.

Порт-Саид шаҳрида бўлиб ўтадиган ушбу мусобақага Миср Араб Республикасидаги Қуръони Карим тафтиш қўмитаси раиси Абдулкарим Солиҳ ва қўмитанинг бошқа аъзолари, жумладан, аудиоэксперт Абдулфаттоҳ Торутий, етук қори ва мунашшид Тоҳа Абдулваҳҳоб, нашид ва мадҳ шеърлар айтиш мутахассиси Ҳоссам Сақр ҳамда Бирлашган Араб Амирликлари, Яман, Ливия ва Малилик мутахассислардан иборат халқаро қўмита аъзолари раислик қилади.

Мазкур мусобақа шу йил 18-22 февраль кунлари бўлиб ўтади.

 

Халқаро алоқалар бўлими ходими
Илёс Аҳмедов тайёрлади

1105 марта ўқилди

Янгиликлар

Top