Дунё янгиликлари

Чоршанба куни Ҳаж ва Умра зиёратларини ўрганиш бўйича илмий форум очилади

Шу ҳафтанинг чоршанба куни Мадинада “Ҳаж, умра ва зиёратда рақамли трансформация” деб номланган икки кунлик форум очилиши кутилмоқда. Буни шаҳар губернатори шаҳзода Файсал бин Салмон маълум қилган.
Мазкур форум Умул Қуро университети томонидан ташкил этилади. Институт декани Турки Aмрнинг айтишича, тадбир академик тадқиқотчилар, рақамли экспертлар, давлат ва хусусий сектор, молия ва таълим муассасалари вакилларини бирлаштиради.
islam.ru нинг ёзишича, 30 нафар маърузачи Ҳаж ва Умра тизимида рақамли трансформацияни қўллаш ва бошқариш масалаларини муҳокама қилиш учун олтита академик сессияда иштирок этади.
Шунингдек, форум доирасида “Hajjathon– 2022” техник танлови ҳам бўлиб ўтади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

902 марта ўқилди

Янгиликлар

Top