Дунё янгиликлари

Италиядаги мусулмонлар пандемиядан кейинги биринчи Рамазон ойини нишонламоқда

Италиядаги мусулмонлар пандемиядан кейинги биринчи муқаддас ойни нишонлаб, "Қайта туғилиш ва эркинлик Рамазони" дея завқланмоқдалар.
Ислом марказлари мамлакат бўйлаб масжидларда ибодат ва учрашувлар ташкил қилади, шунингдек, муҳтожларга озиқ-овқат ва ёрдам тарқатади.
"Коронавирус бутунлай йўқолмаган бўлса-да, биз ҳали ҳам эҳтиёткорликка риоя қилишимиз керак. Бу йил биз ушбу ойнинг бирдамлик ва бирликда ифодаланадиган ҳақиқий маъносини ҳис қила оламиз ", - деди Раиса Лабаран, Брешиадаги Ислом марказининг ёш ходими.
Islam.ru хабарига кўра, Италия ташқи ишлар вазирлиги мусулмонларни Рамазон ойи бошланиши билан табриклади ва "бутун Италия ва бутун дунёдаги мусулмон жамоасига тинчлик ва хотиржамлик тилакларини юборди".
Мамлакат бўйлаб кўплаб шаҳар кенгашлари ва Рим-католик епископлари ҳам маҳаллий мусулмон жамоаларини Рамазон билан табрикладилар.
Шаҳар масжидида озиқ-овқат тарқатиш ташкил этилади, Рамазон ойининг ҳар кечасида бу билан католик ва мусулмон кўнгиллилари шуғулланади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

1096 марта ўқилди

Янгиликлар

Top