Дунё янгиликлари

900 йиллик Лондон Тауэр ўзининг тарихидаги биринчи ифторни ўтказди

Жамият, дин ва ёшнинг барча табақасидаги лондонликлар 900 йиллик Лондон Тауэр тарихидаги илк динлараро ифтор учун тўпланишди.
Islam.ru хабарига кўра, “Наз мероси” жамғармаси томонидан ташкил этилган ифторда Лондон мэри Содиқ Хон, шунингдек турли динларнинг диний раҳбарлари, шу жумладан бош раввин Эфраим Мирвис ва кардинал Винсент Николс иштирок этишди.
"Мен бу оқшом Лондон Тауэрдаги илк динлараро ифторликда суҳбат қурганимдан хурсанд бўлдим", - деди Хон.
"Кеча ушбу ёрқин тадбирда сизга қўшилганимдан хурсандман! Тадбирни ташкил қилган @NazLegacy ва ушбу оқшомни шундай қувонч билан баҳам кўрган ҳар бир кишига раҳмат", - деди кардинал Николс.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

1080 марта ўқилди

Янгиликлар

Top