Дунё янгиликлари

Мусулмонларга экологик Рамазонни ўтказиш таклиф этилди

Рамазон рўзасини 2 апрелдан бошлаб "Мусулмонлар ва экология" гуруҳи атроф-муҳит тўғрисида хабардорликни ошириш ва рўза тутувчи мусулмонлар орасида фаолликни рағбатлантириш учун онлайн воситаларни ишга туширди.

"Ушбу муқаддас ой давомида биз ич-ичимиздан динимизга, Аллоҳга, ўз-ўзимизни яхшилашга мурожаат қиламиз", - деди нотижорат ташкилотнинг ижрочи директори Севим Калёнку.

Islam.ru хабарига кўра, гуруҳ онлайн воситалар ва тавсия этилган камроқ сувдан фойдаланиш, озиқ-овқат чиқиндиларини камайтириш, сайёра экологиясини сақлаш бўйича билимларни тўлдириш каби тадбирлар билан тақвимни таклиф қилди.

"Биз Аллоҳ бу ерни яратганини ва Аллоҳ бизни бу ерга ғамхўрлик қилиш учун жойлаштирганини унутмаслигимиз керак", - дейди Калёнку.

Бу гуруҳ ўз ишини 2007 йилда Рамазон ойида ахлатсиз ифторликдан сўнг бошлаган. Ўшандан бери улар атроф-муҳит тўғрисида хабардорликни ошириш ва фаолликни рағбатлантириш бўйича тадбирларни ташкил қилишни давом эттирмоқдалар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

988 марта ўқилди

Янгиликлар

Top