Дунё янгиликлари

Муслима аёл Буюк Британиянинг энг яхши аспиранти деб тан олинди

Нигериялик муслима аёл Манчестер университетида йилнинг аспиранти деб топилди ва бутун дунё талабалари учун намуна бўлди.
Биология, тиббиёт ва соғлиқни сақлаш факультетида иммунологияни ўрганадиган Ҳалима Али Шува мукофот ҳақида ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида гапирди.

"Ҳа. Буюк Британиядаги Манчестер университетининг Биология, тиббиёт ва саломатлик факультети менга йил талабаси сифатида PGR (аспирантура) мукофотини топширди", - деб ёзади Шова Linkedin саҳифасида.

"Эйфория – бу туйғуни шундай тавсифлашим мумкин. Бунга ишонгим келмаяпти", - деди муслима аёл.

"Мен каби одамларга муваффақиятга эришиш ва ўзимнинг энг яхши версиямга айланиш имкониятини бергани учун Нефть технологияларини ривожлантириш жамғармаси ва Нигерия ҳукуматига катта раҳмат. Миннатдорчилигимни сўз билан ифодалаш қийин", - дея қўшимча қилди у.

Islam.ru билдиришича, 2018 йилда у докторлик даражасини олиш учун Буюк Британияга боришга Нефть технологияларини ривожлантириш жамғармасининг чет эл стипендиясини қўлга киритди. Катта оилада ўсган, отаси 30 фарзанд кўрганлиги сабабли, Шува оиласини қўллаб-қувватлаши учун миннатдорчилик билдирди.

"Мен буни ота-онам Алх Али Шува ва марҳум Ҳаж Бинта Али Шува (Аллоҳим, улар мен билан фахрланишларига умид қиламан), акам Илёс Али Шува (ҳамма вақт менинг севимли одамим), эрим Мухтор Майкусурвага бағишлайман", - деди у.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

1016 марта ўқилди

Янгиликлар

Top