Дунё янгиликлари

Европада энг йирик ҳалол озиқ-овқат фестивали ўтказилади

Манчестерда Европанинг энг йирик ҳалол озиқ-овқат фестивали бўлиб ўтади, у бутун Буюк Британиядан минглаб одамларни жалб қилиши таҳмин қилинмоқда.

Islam.ru хабар беришича, ҳалол озиқ-овқат фестивали шаҳарда 27 августдан 28 августгача бўлиб ўтади.

100 дан ортиқ экспонентлар билан у Блэкберн, Болтон, Брэдфорд ва Дьюсбери каби яқин ҳудудлардан одамларни жалб қилиш кутилмоқда.

"Islamic Relief UK Манчестердаги ҳалол озиқ-овқат фестивалининг расмий хайрия ҳамкори бўлиш шарафига муяссар бўлмоқда", - дейди Islamic Relief UK директори Туфайл Ҳуссайн.

"Бу очиқ ҳаводаги ажойиб тадбир бўлади ва биз ўйин-кулги, байрам ва мазали таомлардан баҳраманд бўлиш учун бирга йиғиладиган жамиятнинг барча табақаларидаги минглаб одамларни кутиб олишни орзиқиб кутмоқдамиз. Кўнгилочар ярмаркадан тортиб болалар майдонигача, шунингдек ибодат қилиш жойларига қадар ажойиб тадбирлар бўлади", – деди Ҳусайн.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

771 марта ўқилди

Янгиликлар

Top