Дунё янгиликлари

ИҲТида Ўзбекистондаги конституциявий ислоҳотларга оид давра суҳбати ўтказилди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиқов бошчилигидаги делегациянинг Саудия Арабистони Подшоҳлигига ташрифи доирасида Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) Бош котибиятида конституциявий ислоҳотларга бағишланган "Конституциявий ислоҳотлар - Янги Ўзбекистонни барпо этиш сари муҳим кадам" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Ташки ишлар вазирлиги, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ҳамда Тошкент Давлат юридик университети, шунингдек, ташкилот Бош котибининг ўринбосарлари ва ташкилот ҳузуридаги тузилма идораларининг раҳбарлари иштирок этдилар.

Давра суҳбати иштирокчиларига Ўзбекистонда амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотлар, хусусан, инсон ҳуқуқлари, ижтимоий давлат, ёшлар масалалари бўйича киритилиши таклиф қилинаётган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисидаги батафсил маълумотлар такдим этилди.
ИҲТ раҳбарияти ҳамда бўлинма раҳбарлари ўз чиқишлари давомида амалга оширилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлаб, ўзларининг тегишли таклиф ва мулоҳазаларини билдирдилар.

Шунингдек, Ўзбекистон ва Ислом ҳамкорлик ташкилоти ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларининг бугунги ҳолати, мазкур алоқаларни янада ривожлантиришга қаратилган истиқболли йўналишлар юзасидан ҳам атрофлича фикр алмашилди.
Тадбир якунида Ўзбекистонда ўтказилаётган конституциявий ислоҳотлар авваламбор халқ манфаатларига хизмат қилишиҳамда “Янги Ўзбекистон” равнақида муҳим омил бўлажаги давра суҳбати қатнашчилари томонидан алоҳида таъкидланди.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

158 марта ўқилди

Янгиликлар

Top