Дунё янгиликлари

Россияда 2023 йилда илк исломий банк лойиҳаси ишга туширилади

Россия марказий банки 2023 йилда Чеченистон ва Доғистонда исломий банк лойиҳасини синовдан ўтказишни бошлашни режалаштирмоқда ва Молия вазирлиги билан биргаликда қонунчиликка тегишли ўзгартиришлар тайёрламоқда. Марказий банк матбуот хизматининг “Интерфакс”га маълум қилишича, гап ислом банкининг ривожланиши ҳақида бормоқда.
Чеченистон Республикаси ва Доғистон Республикаси Россия Федерацияси Молия вазирлиги томонидан ушбу лойиҳанинг субъектлари сифатида таклиф қилинган, дейилади хабарда.
Июль ойи бошида Давлат думаси Молия бозори қўмитаси раҳбари Анатолий Аксаков Исломий банк қоидаларини белгиловчи қонун лойиҳаси идораларга тасдиқлаш учун юборилганлиги ва кузда уни қабул қилишга умид билдирди. Унинг қайд этишича, лойиҳани амалга ошириш учун Малайзия, Индонезия ва бир қатор араб давлатлари билан ҳамкорлик қилинмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

1065 марта ўқилди

Янгиликлар

Top