Дунё янгиликлари

Қозоғистонда дин етакчиларининг халқаро қурултойи бошланди

Бугун, 14 куни Қозоғистонда Жаҳон ва анъанавий динлар етакчилари VII-Қурултойи бошланди. Унда дунёдаги турли дин вакилларининг раҳбарлари, таниқли уламолар билан бир қаторда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков ҳам иштирок этмоқда.

Нуфузли халқаро анжуман давомида иштирокчилар томонидан дин соҳасидаги амалга оширилаётган ишлар, динга боғлиқ бўлган глобал ва минтақавий масалалар муҳокама этилади. Тадбир ниҳоясида Қурултой декларацияси қабул қилинади.

Қурултойда жаҳонда маънавий-ахлоқий қадриятлар, динлараро бағрикенглик ва миллатлараро ҳамжиҳатликни таъминлашда диний таълимнинг ўрни, динлараро мулоқот ва экстремизм ва терроризмга қарши курашда дин пешволарининг ўрни, жамият ривожида аёлларнинг ўрни каби йўналишларда маърузалар тингланиши ҳамда муҳокамалар ўтказилиши режа қилинган.

Тадбир тафсилотларини сайт ва ижтимоий тармоқларимизда кузатиб боринг.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

845 марта ўқилди

Янгиликлар

Top