Шу йил 24-27 ноябр кунлари Истанбулда ҳалол маҳсулотларга оид иккита кўргазма бўлиб ўтади, деб ёзади “Aнадолу”. Улар “Бутунжаҳон ҳалол маҳсулотлар кўргазмаси” ва Ислом ҳамкорлик ташкилоти давлатларининг VIII “Ҳалол Экспо” кўргазмаларидир.
Бутунжаҳон ҳалол саммити кенгаши президенти ва “Дисcовер Эвенц” бош директори Юнус Эте бу каби кўргазмалар Туркия учун одатий ҳол эмаслиги ва мамлакат аллақачон ҳалол саноатининг ўзига хос марказига айланганини маълум қилди.
Унга кўра, тадбирлар ташкилотчилари Ислом савдосини ривожлантириш маркази (ICDT), шунингдек, Ислом мамлакатлари стандартлаштириш ва метрология институти (SMIIC) ҳисобланади.
Юнус Этенинг айтишича, кўргазмаларда дунёнинг 40 та давлатидан 500 га яқин компания ўз маҳсулотлари ҳақидаги маълумотларни тақдим этади. Биз ташкил қилаётган бундай кўргазмаларга бўлган катта қизиқишдан мамнунмиз. Мамлакатимиз иқтисодиётига янада катта ҳисса қўшиш мақсадида тадбиримизни йилдан-йилга янада ривожлантириш ниятидамиз. Ҳар йили кўргазма меҳмонлари сони 40 мингдан ошади, уларнинг 10 мингга яқини хориждан ташриф буюради.
Унинг таъкидлашича, ҳозирда ҳалол маҳсулотлар бозори жуда хилма-хил бўлиб, у умумий овқатланишдан тортиб туризм, тўқимачилик, косметика, тиббиёт, фармацевтика ва кимё саноатигача бўлган ишлаб чиқариш маҳсулотлари ва хизматларини қамраб олади. Унинг ҳажми қарийб 7 триллион доллар бўлиб, унинг 150 миллиарди Туркияга тўғри келади.
ЎМИ Халқаро алоқалар бўлими