Дунё янгиликлари

Марокашлик футболчининг сахийлиги кўпчиликнинг эътиборини тортди

Марокашлик ярим ҳимоячи Ҳаким Зийеш футбол бўйича 2022 йилги жаҳон чемпионатида терма жамоа сафида иштирок этгани учун бир дирҳам ҳам олмаяпти. Бу ҳақда islamnews.ru журналист Холид Бейдуннинг хабарига таяниб маълумот берган.

У топган пулларини Марокашдан Қатарга келган футбол мухлисларига ва камбағал оилаларга, шунингдек, жамоа ходимларига ҳадя қилмоқда.

“ЖЧ-2022”да Зийеш тўртта ўйин ўтказди. У Канадага (2:1) гол урди ва Бельгия билан ўйинда (2:0) голли узатмани амалга оширди. Марокаш жамоаси 7 очко билан Хорватия, Белгия ва Канада билан гуруҳда биринчи ўринни эгаллади. 1/8 финалда марокашликлар Испания терма жамоасини пенальтилар сериясида мағлуб этишди. Чорак финалда эса Португалия терма жамоасини 1:0 ҳисобида мағлуб этишди. Шу тариқа, марокашликлар сайёрамизнинг энг кучли тўртталигига киришди - бу Aфрика термасининг жаҳон чемпионатларидаги энг яхши натижасидир.

 

ЎМИ Халқаро алоқалар бўлими

905 марта ўқилди

Янгиликлар

Top