Дунё янгиликлари

Мисрлик ҳамкорлар билан тарихий қўлёзмаларни биргаликда тадқиқ этиш бўйича келишувга эришилди

19 январь куни мамлакатимизнинг Мисрдаги элчихонаси томонидан Миср Халқаро ҳамкорлик вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази ҳамда Миср китоблар ва миллий архивлар уйи Бош ҳайъати ўртасида ҳамкорлик тўғрисида англашув меморандуми лойиҳасини мутахассислар даражасида муҳокама этиш мақсадида онлайн музокаралар ташкил этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Мулоқот давомида томонлар Ўзбекистонда сақланаётган қўлёзмаларни тиклаш, уларни рақамлаштириш (электрон нусха олиш) ва архивлаштиришда Миср тажрибасидан фойдаланиш, соҳада ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш ва ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.
Икки томонлама ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни Ўзбекистон ва Миср ўртасида иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилиши давомида имзолаш тўғрисида келишиб олинди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

676 марта ўқилди

Янгиликлар

Top