Дунё янгиликлари

Кўчма бамбук масжидлари одамларни ҳайратда қолдирди

Покистонлик мусулмон меъмор Саудия Арабистонидаги Ислом санъати биенналеси ҳакамлар ҳайъатини бамбукли кичик масжидлари билан ҳайратда қолдирди.

Ясмин Лари бамбукдан ясалган 3 та миниатюра масжидини яратди ва бу тўқилган тузилмаларни осонгина йиғиш ва демонтаж қилиш, шунингдек, бошқа жойга кўчириш мумкин, деб хабар беради IslamNews Dezeen нашрига таяниб.

Кўчма бамбук масжидлари ғояси кўпинча йирик қурилиш майдончаларида пайдо бўладиган муаммони ҳал этди. Чунки аксарият қурувчилар иш жараёнида намоз ўқишда турли ноқулайликларга дуч келарди.

Лари маълумотларига кўра, бамбук масжидлари минимал ҳаражат билан қайта-қайта ишлатилиши мумкин.

"Менимча, бамбук масжидлари жуда аслига мос, улар ҳеч қандай ташқи безаклар билан безатилмаган. Тузилиши жуда оддий, ҳамма нарса кўз олдингизда", - дея изоҳ берди меъмор.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

898 марта ўқилди

Янгиликлар

Top