Макка ва Мадинага келган биринчи ҳожиларга булутли ва ёмғирли ҳаво пешвоз чиқди. Ёз фаслида бундай ҳаво бўлиши жуда ҳам кам учрайдиган ҳодиса.
Эслатиб ўтамиз: бу йил ҳажга келувчилар сони ўтган йилдагидан 40 фоиз кўп бўлади. 2016 йилда 1.9 миллион мусулмон муборак ҳаж амалини адо этган эди; 2017 йилда ҳожиларнинг сони 2.6 миллионга етади.