Дунё янгиликлари

Непаллик шифокор 120 000 нафар беморни бепул даволади

Непаллик офталмолог доктор Сундук Роит дунёнинг энг сара 139 нафар шифокорлари ичидан сараланиб, "Инсониятга хизмат учун Исо мукофоти"ни ва бир миллион АҚШ долларилик қимматбаҳо совринни қўлга киритди. Уни Баҳрайн қироли Ҳамад бин Исо Aл Халифа тақдирлади.
Тақдирлаш маросимида Баҳрайн қироли Подшоҳлик томонидан қабул қилинган ушбу глобал ташаббус инсониятнинг бирлигига, барқарорлигига ва мусибатларни кетказишга хизмат қилаётганини таъкидлади. Шунингдек, у непаллик офталмолог доктор Сундук Роитнинг саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади.
“Инсониятга хизмат қилгани учун Исо мукофоти” халқаро мукофотлар орасида нуфузли ўринни эгаллайди, у ҳар икки йилда бир марта катта Баҳрайн қироллиги томонидан ўтказилади. Ғолиб бир миллион AҚШ доллари қийматидаги соф олтин медали ҳамда қирол Ҳамад бин Исо Aл Халифа ҳазрати олийлари томонидан фахрли ёрлиқ билан тақдирланади.
Танлов ҳакамлар ҳайъати ғолиб деб кўз касалликкларини янгича усул билан даволашни кашф қилган непаллик офталмологнинг лойиҳасини танлади. Сундук Роитнинг арзон услуби унга катаракта операциясини 5 дақиқадан камроқ вақт ичида амалга оширишга ёрдам беради. Бу вақт давомида у катарактани тикувсиз, кичик кесмалар орқали олиб ташлайди ва уларнинг ўрнига арзон сунъий линза қўяди. У бундай услуб билан 120 000 дан ортиқ кўриш қобилиятини йўқотган беморларни бепул даволади.
Доктор Роит сўнгги 30 йил давомида ўзининг инновацион жарроҳлик усули билан Непалда кўрлик даражасини қарийб ярмига камайтиришга ҳисса қўшди ва у бутун дунё бўйлаб 650 дан ортиқ шифокорларга кўришдаги заифликка қарши курашдаги тажрибасини ўргатди. У шунгача дунё бўйлаб 35 миллиондан ортиқ операцияларни амалга оширди.
Доктор Роит 2030 йилга қадар бир миллион одамни текшириш ва 300 000 дан 500 000 гача одамларни кўз касалликларини даволашни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.

Интернет материаллари асосида ЎМИ ходими
И.Аҳмедов тайёрлади.

684 марта ўқилди

Янгиликлар

Top