Қоҳирада ҳар бир киши ўзини қизиқтирган ислом шариатига оид саволларга метронинг ўзидаёқ жавоб олиши мумкин. Бунинг учун Мисрнинг ер ости йўлларида махсус фатво-киоскалар очилмоқда.
Ушбу киоскаларнинг иш вақти – эрталабки тўққиздан тунги саккизгача этиб белгиланган.
Киоска иш бошлаганининг биринчи ҳафтасидаёқ унга саволлар билан бир ярим минг одам мурожаат қилган.