Дунё янгиликлари

Жазоирда Брайл алифбосидаги Қуръон каримнинг илк нусхаси чоп этилди

13 март куни Жазоир Дин ишлари ва вақфлар вазири Юсуф Билмаҳдий Жазоир тарихида илк бор Варш ривоятидаги Қуръони каримнинг оддий ва брайл алифбосидаги нусхаси биринчи босқичда 5 минг донада чоп этилишини маълум қилди.
Ушбу кўзи ожизлар учун янги Брайл услубидаги мусҳаф ота-оналар Брайл алифбосида ўқийдиган болаларга ҳамроҳ бўлиши учун оддий шрифтда сўзларни ёзишга асосланган.
Жазоирнинг Брайл алифбосидаги Қуръони Aфрика мамлакатлари ва Парижнинг Марказий масжидида миллий даражада тарқатилишидан ташқари, Республика Президентининг кўрсатмалари тимсоли сифатида ҳам тарқатилади.

ЎМИ матбуот хизмати

514 марта ўқилди

Янгиликлар

Top