Дунё янгиликлари

Бразилияда халқаро ислом анжумани бўлиб ўтди

Куни кеча Бразилиянинг Сан-Паоло шаҳрида мамлакатда фаолият юритаётган Ислом маркази ва Бутунжаҳон исломий мазҳабларни яқинлаштириш ассамблеяси ҳамкорлигида  “Мусулмонлар ва террорчилик ва экстремизга қарши кураш” мавзуида халқаро анжуман бўлиб ўтди.

Унда Бразилия ва бошқа мамлакатлардаги таниқли ислом олимлари, ҳуқуқшунослар, расмий шахслар, жамоат арбоблари иштирок этди. Анжуманда Бутунжаҳон исломий мазҳабларни яқинлаштириш ассамблеясининг бош котиби Оятулло Муҳсин Муҳаммади Арақий фахрий меҳмон бўлди. Делегатлар экстремизм ва террорчилик каби салбий иллатларнинг пайдо бўлишининг сабаблари ва уларнинг молиявий манбаларини бартараф  этишнинг самарали йўлларини топиш юзасидан фикр алмашдилар.

Шунинг билан бирга, анжуман қатнашчилари маданият, таълим-тарбия ҳамда турли халқлар ва конфессиялар ўртасида тинчликни сақлаш борасида диннинг ўрнини ҳам муҳокама қилдилар.

Робия ЖЎРАҚУЛОВА тайёрлади.

 

5138 марта ўқилди

Янгиликлар

Top