Дунё янгиликлари

Дубайда Ойга ўхшаш улкан иншоот барпо этилмоқда

Дубайда Ойга ўхшаш улкан иншоот барпо этилмоқда. Бинонинг баландлиги 224 метр бўлиб, у бир вақтнинг ўзида 2,5 миллион кишини сиғдира олади.

    Юқори қаватларда 300 та хусусий турар жой ва меҳмонхона жойлашади. Қаватлар ўртасида тез ҳаракатланиш учун юқори тезликда космик услубдаги лифт ишлатилади. Осмонўпар бинонинг асосий хусусияти шундаки, ҳар бир киши ўзини космик сайёҳ сифатида ҳис қилиш имкониятига эга бўлади.

Дастлабки маълумотларга кўра, бу лойиҳанинг умумий  қиймати 5 миллиард АҚШ долларини ташкил этади.

ЎМИ Матбуот хизмати

479 марта ўқилди
Мавзулар

Янгиликлар

Top