Дунё янгиликлари

Халқаро араб тили куни кенг нишонланади

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича “ЮНЕСКО” ташкилоти 2023 йилда ўтказиладиган халқаро араб тили кунини нишонлаш учун “Aраб тили: шеърият ва санъат тили” шиори асосий мавзу этиб танланганини маълум қилди.

Ҳар йили 18 декабрь куни Парижда Султон бин Aбдулазиз Ол Сауд хайрия жамғармаси кўмагида ўтказиладиган байрам Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича “ЮНЕСКО” ташкилоти ҳамда Султон бин Aбдулазиз Ол Сауд томонидан ўтказилиб келинмоқда. Саудия Aрабистони хайрия жамғармаси Подшоҳликнинг доимий делегацияси билан ҳамкорликда дунёда энг кўп сўзлашувчи тиллардан бири сифатида араб тилини сақлаш, ўрганиш ва ривожлантиришга қаратилган халқаро тадбирлардан бири.

Бу йилги шиорнинг танланиши араб тилининг санъат ва адабиётга катта таъсирини акс эттиради. Араб дунёси ва ундан ташқаридаги кўплаб ижодкор ва шоирлар учун илҳом манбаидир. Мазкур тил лингвистик, фонетик ва риторик эстетикаси, ҳис-туйғу ва фикрларни тўғри ва ифодали ифодалаш қобилияти билан ажралиб туради. Aраб тили тарих давомида шеър, хаттотлик, ҳайкалтарошлик, наққошлик ва санъатшунослик каби кўплаб адабий ва бадиий асарлар яратган.

Шаҳзода Султон бин Aбдулазиз номидаги “ЮНЕСКО” нинг араб тилини қўллаб-қувватлаш дастури доирасида Халқаро араб тили кунини нишонлашда Султон бин Aбдулазиз Ол Сауд хайрия жамғармасининг доимий қўллаб-қувватлаши араб тилининг аҳамияти, жаҳон маданиятининг чуқурлиги ва бойитишидаги ролини ошириш ва халқаро майдонда араб тилининг тарқалишини мустаҳкамлашга бўлган қизиқиши ва кўмакнинг узвий давомидир.

Жамғарма халқаро араб тили куни билан боғлиқ кўплаб тадбир ва семинарлар ўтказишни режалаштирган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ходими
Илёсхон Аҳмедов тайёрлади

842 марта ўқилди

Янгиликлар

Top