Дунё мусулмонларининг муборак шаҳарларидан бири бўлган Мадина мунавварада “Қозон” деб аталган меҳмонхона қурилади. Қурилиш лойиҳасини амалга оширишни Мадинада истиқомат қиладиган татаристонлик тадбиркор Муҳаммад Қозонли ўз зиммасига олган.
Меҳмонхона Пайғмабар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг равзаи муборакларидан унча узоқ бўлмаган жойдан бир вақтлар мадиналик татарлар сотиб олган участкада барпо этилади. Илгари бу ерда “Қозон” мадрасаси фаолият кўрсатган. Масжид кенгайтирилгандан сўнг бино бузилган. Ҳозир ўша участкани татар жамиятига қайтариш масаласи кўрилмоқда.
Диққатга сазовор жойи шундаки, участка вақф ер бўлиб, бутун жамоат ери ҳисобланади; уни сотиш ва мерос қолдириш мумкин эмас. Агар суд унинг фойдасига қарор чиқарса, Муҳаммад Татаристондан келган ҳожиларга қулайлик яратиш ниятида шу ерда бир меҳмонхона қуриб унинг номини “Қозон” деб атамоқчи.
Робия ЖЎРАҚУЛОВА тайёрлади.