Дунё янгиликлари

Тошкент–Жидда авиақатновлари Саудия Арабистони ОАВ диққатида

Саудия Арабистонининг туристик янгиликлар агентлигининг Twitterдаги саҳифасида Тошкент ва Жидда ўртасида авиақатновлар йўлга қўйилаётгани ҳақидаги ахборот материали жойлаштирилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Нашрда шу йил 4 сентябрдан бошлаб «Uzbekistan Airways» авиакомпанияси Тошкентдан Жиддага ва ортга қайтувчи мунтазам авиақатновларни амалга оширишни бошлаши маълум қилинган.

«Uzbekistan Airways» авиакомпания маълумотига кўра, бу Макка ва Мадинанинг мусулмон зиёратгоҳларига тез ва қулай тарзда бориш имконини беради, - дейилади хабарда. - Тошкент-Жидда-Тошкент мунтазам парвозлари ҳар куни амалга оширилади».

Хабар якунида, ушбу йўналишдаги авиачипталарни авиакомпания веб-сайти ва компаниянинг расмий агентларидан харид қилиш мумкинлиги таъкидланган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

489 марта ўқилди

Янгиликлар

Top