Филиппин президенти Родриго Дутерте бутун дунё мусулмонларини янги йил билан қутлади. Manila Timesнинг хабар беришича, Филиппин раҳбари ўз мурожаатида мамлакатда тинчлик бўлишини сўраб дуо қилишга чақирган. “Филиппин мусулмон ҳамжамиятига ва бутун дунё мусулмонларининг янги йил байрамига мен ҳам қўшиламан. Бу йил бизни камтарлик, уйғунлик, жасорат ва умидни ўргатадиган Аллоҳга (таоло) ва Қуръонга (карим) бўлган муҳаббатимизни мустаҳкамлайди”, деди Дутерте.
Шуни эътиборга олиш керакки, асосий аҳолиси католик бўлган Филиппинда атиги беш фоиз мусулмонлар яшайди, холос.
Эслатиб ўтамиз: ислом динида янги йилнинг кириб келиши байрам куни қилиб белгиланмайди. Мусулмонларнинг иккита катта байрами бор – Қурбон байрами ва Рамазон байрами.