Бу ҳақда Бруней Қироллик авиайўналиши Facebookдаги аккаунтида хабар тарқар экан жумладан бундай деб ёзди: “Бу фақат эркакларнинг касби деб ким айтди? Мана Бруней Қироллик авиайўналишидаги биринчи учлик: капитан Шарифа Царена, катта ёрдамчи Сариана ва катта ёрдамчи Надиа.
Улар "Бруней-Жидда" йўналиши бўйлаб парвозга тайёрланмоқда”. Шунингдек, авиакомпания раҳбарияти қизларнинг техник маълумотини ҳам ошириб, келажакда Бруней Қироллик йўналишидаги инженер ва техниклар сонини мутахассис аёллар билан кўпайтиришни режалаштирган.
Робия ЖЎРАҚУЛОВА тайёрлади.