Марокашдаги инженерлар Араб дунёсида юқори тезликда ҳаракатланадиган биринчи тезюрар поездни синовдан ўтказишга таёрланаяпти, деб ҳабар беради мамлакатнинг темир йўл бошқармаси ҳодими.
Душанба куни Кенитра ва Танжир шаҳарлари орасидаги темир йўлдан ҳаракат қилган поезднинг тезлиги соатига 275 км.ни ташкил етди.
“Бу натижа Африка қитъасидаги энг тез юрган поезд деб қайд этилди”, деди Марокаш миллий темир йўллари агентлиги билан шартнома имзолашга етиб келган Франция ташқи ишлари вазири Жан Ивс Ле Дрейн. Шунингдек, Жан: “Темир йўллар Франция-Марокаш муносабатларининг рамзи бўлди”, деб қўшимча қилди.
Марокаш пойтахти Работ шаҳридан ўтадиган 350 км.лик Касабланка-Танжирга қатнайдиган вақтнинг деярли учдан икки қисми кесилиб, манзил тезюрар поезд томонидан бор йўғи 2 соатда босиб ўтилади.
Бундай поездлар 2018 йилнинг ёз ойларидан ишга тушиши режалаштирилган. Мазкур лойиҳанинг ярим қисми Франция томонидан молиялаштирилади.
Алишер САТТАРОВ
Muslim Village сайтидан
таржима қилди.