Дунё янгиликлари

Қобулда халқаро семинар ўтказилди

Кеча Афғонистоннинг Қобул шаҳрида “Ислом маданиятининг ёйилишида тасаввуфнинг ўрни” деб номланган халқаро илмий семинари бўлиб ўтди.

Тадбир маданият ва ахборот вазирлиги томонидан ташкил этилди. Семинарда кўплаб юқори мартабали раҳбарлар, ташкилот вакиллари, дин ва мадиният арбоблари билан бир қаторда хорижлик меҳмонлар ҳам иштирок этди. 

Йиғилишда биринчи бўлиб сўзга чиққан Ахборот ва маданият вазири профессор Мухаммад Расул Бавари тасаввуф ҳақида гапирар экан аҳли тариқат бир-бирлари билан асрлар давомида ёнма-ён яшаб келганини эслатиб ўтди.

Тадбирда тасаввуфнинг Ислом тарихи, маданияти, маънавияти ва кишиларнинг кундалик ҳаётида чуқур из қолдиргани эътиборга лойиқ экани қайд этилди. Ҳусусан, бу каби тадбирлар бугунги авлод тарбияси ва аҳолининг тинч-тотув яшашига замин яратишига умид қилинди.  

Тадбирда Афғонистон Президенти Ашраф Ғанининг тадбир иштирокчиларига йўллаган хати Давлат маслаҳатчиси томонидан ўқиб эшиттирилди. Мурожаатда бундай дейилади: “Мен бундай улкан илмий мажлис маданиятимиз ва тарихимизга боғлиқ муҳим жараёнлар билан ҳамнафас ўтказилаётганидан мамнунман. Тасаввуфнинг исломий ғояларга асосланган ўрни ва унинг Ислом маданиятини тарғиб қилишдаги аҳамияти ҳақида мулоҳаза қилиш керак”.

Халқаро бўлими ҳодими

Алишер САТТАРОВ

The Kabul Times сайтидан

тайёрлади

4767 марта ўқилди

Янгиликлар

Top