Дунё янгиликлари

Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти Хитой ОАВлари нигоҳида

Мамлакатимизда сайёҳлик салоҳиятини тарғиб қилиш ва Ўзбекистоннинг жаҳонда тан олинишини ошириш бўйича аниқ чора-тадбирлар амалга оширилмоқда, хусусан, Хоразм вилояти делегацияси Хитой Халқ Республикасига ташриф буюриб, икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш, сайёҳлик оқимини ошириш ва тажриба алмашиш юзасидан музокаралар олиб борди.

Бундан ташқари, Хитойдан Хоразмга сайёҳлар оқимини кўпайтириш мақсадида дунёнинг етакчи телеканалларидан бири бўлган Хитой Халқ Республикаси марказий телевидениеси телевизион лойиҳалари 49 та давлатда 6 тилда эфирга узатиладиган, 1 миллиарддан ортиқ томошабин обуначиига эга бўлган “CCТВ” телеканали орқали вилоятнинг туризм салоҳияти кенг тарғиб қилинмоқда.

“Yuz.uz”нинг ёзишича, “Halal Business” журнали Ислом ҳамкорлик ташкилотининг IX – Бутунжаҳон ҳалол саммитига бағишланган махсус сонида ҳам Ўзбекистон ҳақида иккита мақола чоп этган.

Унда жорий йилнинг 16-20 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган UNWTO (ЮНВТО) Бош Aссамблеяси якунлари ҳамда Хоразм вилоятининг туризм салоҳияти, “Хива – 2024 йилда ислом оламининг туристик пойтахти” мақомининг берилиши ва мамлакатимизда ИҲТ туризм вазирларининг йиғилиши ўтказилгани ҳақида маълумотлар тақдим этилди”.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

898 марта ўқилди

Янгиликлар

Top