Дунё янгиликлари

Терактлар манфаатга қараб номланмоқда

“Фобия” сўзининг “назорат қилиб бўлмайдиган қўрқув” деган маъносини инобатга оладиган бўлсак, “исломофобия”дан  ислом дини ва унга дахлдор ҳар нарсадан беихтиёр қўрқиш деган маъно келиб чиқади. ИШИД террорчилик ташкилоти  пайдо бўлиши билан Ғарб давлатларида исломофобия янада кучайди.

Энди “теракт” сўзининг маъносига назар ташлайлик. “Теракт” – лотинча сўз. “terror” (қўрқув, ваҳима)  ва “act” (ҳаракат) сўзларининг бирикмасидан ташкил топган бўлиб, одамларда қўрқув ва ваҳима уйғотиш учун амалга оширилган ҳаракат деб тушунилади. Жамоатчиликка машҳур бу маъно шу кунларда Европада мусулмонларга қарши содир бўлаётган жиноятларга нисбатан ишлатилмаяпти. Гап шундаки, яқинда Буюк Британияда ҳайдовчи бир куннинг ўзида икки марта қасддан мусулмон аёлларнинг устига машинада бостириб боргани, уларга оғир тан жароҳати етказилгани эса теракт сифатида баҳоланмади.

Лестер шаҳрида истиқомат қиладиган 47 ёшлик муслима аёл Зайнаб  Ҳусайн беш ҳафтадан бери шифохонада даволаняпти. Ўша мудхиш куни Зайнаб хоним болаларини мактабга қўйиб қайтаётган эди. Йўл четида бораётган аёлни қасддан машинада босиб кетди, Натижада унинг бир неча жойи синди ва кесилди. Жабрланган аёлга ҳаттоки тери кўчириш амалиёти ўтказилди. Тергов ишлари хулосасига кўра, ҳайдовчи атайлаб аёлнинг устига мошинада бостириб борган, “Нега бундай қилдингиз?” деган саволга “Мусулмон бўлгани учун” деган жавоб берган. Айнан шу куннинг ўзида террорчи яна бир жиноятни худди шундай содир этган. Унда 12 ёшлик қиз жабр кўрган эди. Мазкур жиноятлар “теракт” деб баҳоланмади. Ваҳоланки, шу вақтгача одамлар устига қасддан машина ҳайдаб содир этилган ҳар қандай жиноят “теракт” деб баҳоланар эди, деб таҳлил қилади Буюк Британиянинг “The Guardian” газетаси.

5277 марта ўқилди

Янгиликлар

Top