Дунё янгиликлари

Ҳиндистонда кенгуру шаклидаги ахлат қутисини илоҳий шакл деб ҳисоблаган одамлар унга сиғинишни бошладилар. Бу ҳақдаги видеолавҳа ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Ҳиндистоннинг Биҳар штати шарқида жойлашган қишлоқ аҳолиси ахлат ташлаш учун мўлжалланган идишни илоҳий буюм сифатида қабул қилганликлари ва у билан муқаддас ҳисобланган амалларни бажаришгани қайд этилди.

Оммавий ахборот воситалари томонидан тарқатилган хабарда ушбу ахлат қутиси маҳаллий ибодатхона ҳудудида ўрнатилгани айтилган. Ибодатхонадан чиққан аёллар “муқаддас” кенгуруга сиғинишган ва унга “илоҳий” сув қуйишган. Ахлат қутисига тангалар ташлашган.

Видеолавҳадан кўриниб турибдики, маҳаллий аҳоли кенгуру шаклидаги ахлат қутиси илоҳийлаштириб янглишганлар. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг фикрларига кўра, аёллар Ганеша номли донишмандлик маъбудасининг шакли  бўлган сичқонга адаштирганлар.

Муқаддас Ислом динида инсонларнинг Роббисидан бошқага ибодат қилиши ширк ҳисобланади. Ширкнинг барча турлари ва кўринишлари инсоннинг маънавий бузилишидан бошқа нарсага олиб келмайди. Чунки ширк яратилганларга бўйин эгишга, ҳеч нарсани яратолмайдиган, ўлдириш, яшатиш ва тирилтириш хусусиятларига эга бўлмаган кишиларга ва ашёларга ибодат қилишга олиб келади.

Тавҳид эса, инсонни яратган Роббисидан бошқага ибодат этишдан сақлайди ва унинг ақлини хурофот ва ваҳималардан қўрийди. Тавҳид инсонни Фиръавинлар ва Аллоҳ таолога қарши илоҳлик этганларнинг салтанатидан қутқаради, уларни фақат Аллоҳга бўйин эгишга ва тавозе қилишга ундайди.

Юсуф алайҳиссалом номидан Куръонда шундай дейилади: “Эй ҳамзиндон дўстларим, тарқоқ—турли-туман “худо”лар яхшироқми ёки ягона ва ғолиб Аллоҳми?” (“Юсуф” сураси, 39-оят).

 Мусулмонлар бир Илоҳга сиғинадиган, Уни рози ва хафа қиладиган нарсаларни биладиган, фақат Уни рози қиладиган ишлар билан машғул бўладиган инсонлардир.

6810 марта ўқилди

Янгиликлар

Top