Дунё янгиликлари

Саудия Арабистони 2024 йилги ҳаж мавсумида дронлардан фойдаланади

Саудия Арабистони расмийлари 2024 йилги ҳаж мавсумида замонавий дрон кузатувини жорий этишни режалаштирган. Бу ҳақда theislamicinformation.com нашри хабар берди.

Дрон технологияси муқаддас қадамжоларга олиб борувчи йўлларда тозалик ва хавфсизликни таъминлаш мақсадида қўлланилади.

Дрон технологияси қандай ишлайди?

1. Тўсиқлар ва кўприкларни текшириш: Тўсиқлар ва кўприклар каби қийин жойларда дронларнинг хизматидан фойдаланиш қулай. Дрон хавфсизликни таъминлаган ҳолда ўша ҳудудларни текширади.

2. Йўл шароитларини баҳолаш: Ҳал қилиниши керак бўлган шошилинч масалалар дронлар ёрдамида амалга оширилади.

3. Термал сканерлаш: Дронлардаги термал сканерлаш функциясидан фойдаланганда йўлларнинг ҳолатини хавфсизлик нуқтаи назаридан ўрганиш мумкин.

4. Тозаликни текшириш: Дронлар зиёратчиларни гигиеник муҳит билан таъминлаш учун йўлларнинг тозалигини назорат қилади.

Саудия ҳукуматининг кузатув дронлардан фойдаланиш ташаббуси уларнинг ҳаж тажрибасини яхшилашга бўлган содиқлигини ифодалайди.

Шунингдек, расмийлар барча зиёратчиларга хавфсиз муҳитни таъминлашни мақсад қилишган.

islom.uz

373 марта ўқилди

Янгиликлар

Top