Дунё янгиликлари

Ўзбекистон делегацияси раҳбарини Илҳом Алиев қабул қилди

Аввалроқ, 21 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Рустам Комилов бошчилигидаги делегация “Ислом ҳамжиҳатлиги йили” якунларига бағишланган Баку шаҳридаги халқаро анжуманда иштирок этаётгани тўғрисида хабар берган эдик.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Рустам Комилов Озарбойжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев томонидан қабул қилинди.

 

Илҳом Алиев Рустам Комиловга Ўзбекистон делегациясининг “2017 йил ислом ҳамжиҳатлиги йили: динлараро ва маданиятлараро мулоқот” деб номланган халқаро анжумандаги иштироки учун миннатдорчилик билдирди.

 

Рустам Комилов ҳар икки мамлакат жамиятда тинчлик ва барқарорликни таъминлашда ўхшаш ёндашувларга эга эканлигини таъкидлади. Шунингдек, Ўзбекистонда ислом анъаналарини тиклаш, қадриятларни келажак авлодга етказиб беришга алоҳида устуворлик бераётганини айтиб ўтди.

3629 марта ўқилди

Янгиликлар

Top