Бангладешдаги роҳинжа мусулмонларининг ўз юртига қайтиши ҳақидаги протоколда ёзилишича, «ихтиёрий, хавфсиз, қадр-қимматли ва узоқ муддатли» репатриация жараёни ҳозирча мумкин эмас.
Бу ҳақда БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг Женевада ўтказилган 38-сессиясида қатнашган ташкилотнинг Мьянма бўйича махсус маърузачиси Янхи Ли маълум қилди. Бу ҳақда Islam-today хабарига таяниб azon нашри маълумот берди.
Унинг сўзларига кўра, Мьянма ҳукумати қочоқларни қайтишига ҳали ҳамон йўл қўймаяпти. Бундан ташқари, Лининг Мьянмадан чиқмоқчи бўлган қочоқларни қабул қилиш таклифини Ҳиндистон жавобсиз қолдирди.
Дипломатнинг сўзларига кўра, ҳозирда Бангладешда Мьянмадан келган миллионга яқин қочоқлар бор. Мамлакатнинг ўзида эса 300 мингдан кўп бўлмаган мусулмон қолган ва улар тизимли равишда ҳужумлар ва этник тозалашларга дуч келишмоқда.
ЎМИ Матбуот хизмати
Дунё янгиликлари
БМТ: роҳинжа мусулмонлари Мьянмага қайта олмайди
- muslim.uz
- - Июнь 30, 2018